...
МЕНЮ
ONLINE TV

17 август куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлади?


17:16, 16.08.2018 Бу қизиқ
 4 146

Гидрометеорология хизмати маркази чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Эртага, 17 август куни  республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг. Гидрометеорология хизмати маркази чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
17 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+21, кундузи +34...+36 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +21...+26, кундузи +32...+37 даража бўлади. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. Кечаси 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. Шамол тезлиги секундига 3-8 метр бўлади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +14...+19, кундузи эса +23...+28 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!