Ҳарорат янада кўтарилмоқда. Шундай вақтда шамол бўлгани яхши.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +32... +37, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси эса +18... +23 бўлиши айтилмоқда. Кундузи шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин. Кечаси эса шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси +18... +23 бўлади. Кундузи шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин. Кечаси эса шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +36... +41, кечаси +18... +23 бўлади. Кундузи шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин. Кечаси эса шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42, кечаси +19... +24 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.