...
МЕНЮ
ONLINE TV

12 ёшли қиз ухлаётган дугонасининг устидан қайноқ сув қуйди


08:53, 15.08.2017 Олам
 4 534

Интенсив терапия бўлимида бўлиб турган 11 ёшли Жамонеиш ҳаёти қил устида турибди.

Нью-Йоркда ўсмир қизларнинг ўзаро жанжали мудҳиш оқибатга олиб келди. 11 ёшли Жамонеиш Мерритт дугонаси томонидан устига қуйилган қайноқ сув туфайли оғир даражадаги куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти ёзмоқда.


 
Шифокорлар қизнинг саломатлигини қониқарсиз деб баҳолашяпти. Интенсив терапия бўлимида бўлиб турган 11 ёшли Жамонеиш ҳаёти қил устида турибди.
 
Қизнинг 12 ёшли дугонаси қўлга олиниб, жиноят иши содир этганликда айбланмоқда. Воқеа Жамонеиш дугонасининг уйида қолган вақтида содир бўлган. Жамонеишнинг акаси қизлар ўртасида жанжал чиққанини айтди. Шундан сўнг, 12 ёшли қиз Жамонеишнинг ухлашини кутган. У ухлагач, унинг устидан қайноқ сувни тўкиб юборган.
 
12 ёшли қизнинг айтишича, бундай усулни у интернет орқали ўрганган. Жамонеишнинг онаси бўлиб ўтган воқеа хусусидаги фикрларини “Facebook”даги саҳифасида баён этди. У ўз мурожаатида ота-оналарни фарзандларига бефарқ бўлмасликка чақирди.
 
Ҳозирча 12 ёшли қиз қандай жазо олиши номаълум. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Нью-Йорк Ўсмир қизлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!