Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда ҳаво булутли бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 25–27 даража, кечаси 10–12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кундузи 20–25 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +22...+27 даража, кечаси +7...+12 даража.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундуз куни 30 даражагача кўтарилади. Кечаси эса ҳарорат 8–13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.