“Ғазода ўлдирилган ака-укаларимиз, сингилларимиз ва болаларимизнинг қони қўлларингизда ҳали қуриб битмаган”, дейилади мактубда.
Маълум бўлишича, маҳбус ушбу хатни 2015 йилнинг январида ёзган. Лекин Гуантанамо раҳбарияти йўлланмани манзилга жўнатишдан бош тортган.
Адвокатнинг саъй-ҳаракати билан суд раиси Жеймс Полдан хатни манзилга етказишга рухсат олинганида эса Обама “Оқ уйдан кетиш” арафасида эди. “The Miami Herald” газетаси мактубни адвокатдан олиши учун суд раисининг қарорига кўра яна 30 кун вақт керак бўлди.
18 варақдан иборат мактубнинг тўлиқ матни газетада эълон қилинмаган. Лекин мактубда Обамага нисбатан қўйилган жиддий айбловлар бўлиб, унда: “Ғазода ўлдирилган ака-укаларимиз, сингилларимиз ва болаларимизнинг қони қўлларингизда ҳали қуриб битмаган”, дейилади. Адвокатларнинг айтишича, у 2014 йил Ғазо секторида Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари бошланганида хат ёзишни бошлаган.
Маълумот учун, 2001 йил 11 сентябрда содир бўлган терактлар натижасида америкаликлар катта талофат кўрган. Кўплаб қурбон бўлганлар ичида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор эди.