...
МЕНЮ
ONLINE TV

10та бўлса, ўрни бошқа. Кўп болали Голливуд юлдузлари


16:50, 06.06.2016 Бу қизиқ
 14 134

Юлдузлар орасида “фарзандлар карьерага ҳалақит бермайди” шиори остида иш кўрадиганлари жуда кўп экан.

Биз танийдиган машҳур юлдузлар орасида кўп болали инсонлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Улар орасида актёрлар, моделлар, спортчилар бор.
 
Шундай қилиб, улар билан танишинг.
 
Эдди Мёрфи
 


Фарзандлари сони 9 та.
 
Эдди Мефри яқиндагина тўққизинчи бор ота бўлди. 55 ёшли Голливуд актёрининг биринчи рафиқаси Николь Митчелл билан 5 та фарзанди бор. Бундан ташқари сермуҳаббат актёрнинг яна икки севгилиси Полетт Маккнили ва Тамара Гуд ҳам унга биттадан ўғил, қўшиқчи Мелани Браун эса қиз фарзандни туғиб беришган. Эддининг тўнғич фарзанди ҳозир 26 ёшда. Агар кечагина дунёга келган Иззини ҳисобга олмаганда, энг кичик фарзанди 9 ёшда.
 
Мел Гибсон



Фарзандлари сони 8 та.
 
Машҳур актёрнинг 7 та фарзанди Робин Мур билан турмуши вақтида туғилган. Энг кичик, яъни саккизинчи фарзандини эса россиялик актриса Оксана Григорьевна дунёга келтирган.
 
Стивен Спилберг



Фарзандлари сони 7 та.
 
Дунё тан олган режиссёрнинг 7 та фарзанди бор. Уларнинг 4 нафари ўз фарзанди, 3 нафарини эса режиссёр асраб олган. Унинг биринчи фарзанди Эма Ирвинг билан тумушидан туғилган. Жуфтлик 1989 йилда ажрашган. Ўшанда Эма катта миқдордаги пулга, Стивен эса ўғлини тарбиялаб, вояга етказиш ҳуқуқига эга бўлган. 1991 йил у Кейт Кэпшоуга уйланган. Кейт Стивга 3 та фарзандни туғиб берди. Шундан сўнг улар яна 3 та фарзандни асраб олишди.
 
Брэд Питт ва Анжелина Жоли



Фарзандлаир сони 6 та.
 
Оиладаги 6 та фарзанд асраб олинган болалардир. Бу оилада  аввал 2001 йилда туғилган Камбоджалик Мэддокс пайдо бўлди. Кейин эса 2005 йил туғилган Эфиопиялик Захара олиб келинди. 2006 йилнинг май ойида оилада Шайло исмли қизалоқ дунёга келди. Шайло туғилгач, оила 2003 йил туғилган Вьетнамлик Паксни ҳам асраб олди. 2008 йилнинг июнида эса Жоли эгизак фарзандлари болакай Нокс Леон ва қизалоқ Вивьен Маршелинларни дунёга келтирди. ОАВнинг хабар беришича, Брэд ва Анжелина яна бир нечта фарзандни асраб олиш ниятидалар.
 
Валерия ва Иосиф Пригожин



Фарзандлар сони 6 та.
 
Хонанда Валерия 1993 йили Анна, 1994 йили Артемий ва 1998 йили Арсенийларни биринчи турмушидан дунёга келтирган. Пригожиннинг ҳам биринчи турмушидан 1989 йили туғилган Дмитрий ва 1997 йили туғилган Дания, иккинчи турмушидан эса 1999 йили туғилган Елизаветта исмли қизи бор.
 
Брюс Уиллис



Фарзандлари сони 5 та.
 
Брюс Уиллс ҳеч иккиланмай моделлар мактабини очиши мумкин. Чунки таниқли актёрнинг 1 эмас 5 та қизи бор. Румер, Скаут Таллула Белль актёрнинг Деми Мур билан никоҳи вақтида дунёга келган. Кейинги рафиқаси Эмма Хеминг эса Брюсга яна 2 қизни Мейбл Рэй ва Эвелин Пеннларни ҳадя этди.
 
Дэвид ва Виктория Бекхэм



Фарзандлар сони 4 та. ОАВ берган маълумотларга кўра, Виктория айни дамда  ҳомиладор.
 
1999 йил турмуш қурган жуфтликнинг 1999 йилда туғилган Бруклин Жозеф Бекхэм, 2002 йилда туғилган Ромео Жеймс Бекхэм, 2005 йилда дунёга келган Круз Дэвид Бекхэм ва узоқ кутилган қизчаси Харпер Севен Бекхэм исмли фарзандлари бор. Харпер 2011 йилда дунёга келган.
 
Наталья Водянова



Фарзандлар сони 4 та. Маълумотларга кўра, модель айни дамда бешинчи бор ҳомиладор.
 
Супермодель Наталья Водянованинг биринчи турмуш ўртоғи лорд Жастин Портмандан 3 та фарзанди бор. 2001 йили Наташа ўғли Александрни, 2006 йили қизи Невани, 2007 йили Викторни дунёга келтирган. Ўтган йилнинг май ойида у севган инсони тадбиркор Антуан Арнодан ўғли Максимни дунёга келтирди. Маълумотларга кўра, модель айни вақтда бешинчи бор ҳомиладор.
 
Тори Спеллинг ва Дин Мак-Дермотт



Фарзандлар сони 4 та.
 
Актриса Тори Спеллинг ва продюсер Дин Мак-Дермоттнинг 4 нафар фарзанди бор. Улар, Стелла Дорин, Хэтти Маргарет, Флинн, Торилардир.
 
Хайди Клум



Фарзандлар сони 4 та.
 
Хайди Клум илк фарзандига ҳомиладорлигини билмасданоқ севган кишиси билан орани очиқ қилган. 2004 йили у қизи Хелен Бошовен Сэмюэлни дунёга келтирди. Ҳомиладорлик вақтида мусиқачи Сил билан танишди ва қизалоқ туғилгач Сил уни асраб олди. Сил ва Хайдининг оиасида 2005 йили Генри Гюнтер Адемола Дашту Сэмюэль, 2006 йили Йохан Райли Федор Тайво Сэмюэль ва 2009 йили Лу Сулола Сэмюэл туғилди. Айни вақтда Сил ва Хайди ажрашишган, аммо фарзандлари учун доимо муҳим саналарни бирга нишонлашади. 
Умида Якубова

Теглар:Голливуд юлдузлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

murod
09:25 30.06.2016

бизниям узбекистонда яшаетган ва ижод килаетган актер хонандалар хакида хам борми маьлумот



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!