Россиянинг Красноярск шаҳрида қалбаки Jack Daniels ичимликларини истеъмол қилганлар заҳарланиб, вафот этиши давом этмоқда. Жабрланганлар сони қарийб 50 тага етди.
Интернет орқали буюртма қилинган Jack Daniels вискиларидан бир ҳафта ичида 48 киши заҳарланган, шулардан 10 таси вафот этган. Ушбу воқеалар юзасидан Красноярскда жиноий иш қўзғатилган. Мазкур масала бўйича 6 киши гумондор деб топилиб, қамоққа олинди. Ҳозирги пайтда маҳсулотни етказиб бериш йўллари текширилмоқда. Яқиндагина ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан аниқланган омбордан навбатдаги қалбаки маҳсулотлар мусодара қилинди. Мазкур омборхонада текширувлар олиб борилганида, 43 қути Jack Daniels савдо белгиси туширилган виски ва 1 қути Bacardi спиртли ичимлиги топилган. Шу кунгача, Jack Daniels савдо белгиси остидаги жами 500 қути қалбаки алкогол маҳсулоти ҳуқуқ тартибот ҳодимлари томонидан олиб қўйилди.