Ўзбекистон фуқароси банк кредитини тўлашдан бўйин товлашга уринди.
Россияда ўзбекистонлик қарздор рус тилини билмасилиги ва ҳеч нимани тушунмаётганини айтиб, суд нозирларини лақиллатишга уринди. Кўрилган баъзи чоралардан сўнг қарздорга “мўжизавий инъом” берилиб, у соф рус тилида гапира бошлаган.
Уралорти ўлкасидаги туманларнинг бирида эркакка нисбатан ижро эттирувчи суд иши очилган.У банкдан кредит олган ва маълум вақт ўтгач, уни тўламай қўйган. Унинг қарзи 57 минг рублга тенг бўлган.
Суд нозирлари аниқлашича, у Москва шаҳрида расман ишлаган. Банк кредитни ундириш учун Москвага, унинг ишхонасига мурожаат қилган. Маълум бўлишича, эркак Москвада автомобилни тез ҳайдаб 90 га яқин қоидабузарликка йўл қўйган ва унга 90 минг рубль жарима ёзилган. Натижада унинг маошидан жарима учун маблағ ечиб олина бошлаган. Шу сабабдан банк кредити тўланмай қолаверган.
Урал Федерал суд нозирлиги хизматининг Курган вилоятида маълум қилинишича, ижрочи суд нозири қарздор билан телефонда суҳбатлашганда у ҳеч нимани тушунмаётгани ва ундан нима хоҳлашаётганини билмаётганини айтган.
Бироқ суд нозирлари ҳам индамай турмаган. Улар эркакнинг мамлакатдан чиқишига тақиқ қўйганлар. Шундан сўнг қарздор ўзи туман суд бўлимига қўнғироқ қилиб, ходимларни соф рус тилида сўзлашиб қойил қолдирган. Ўзбекистон фуқароси Россиядан зудлик билан чиқиши кераклигини айтган, суд ходимлари ҳам бунинг учун қарзни тўлаши кераклигини айтган. Шунда у барча қарзларни қоплаган.

Суннатилла Абдуллаев