Ким Ин Рен: “Ракеталаримиз АҚШнинг барча ҳудудларига қаратилган. Агар АҚШ бизнинг муқаддас еримизга бир қадам босса...”
Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Жанубий Корея ўз ҳарбий машғулотларини тўхтатишлари лозим, Пхеньяндаги ядровий қуроллар ва баллистик ракеталар — фақат ўз-ўзини ҳимоя қилишга асосланган ядровий қуролланиш дастури!
КХДР вакилининг сўзларига қараганда, ҳали ҳеч бир мамлакат Шимолий Корея каби узоқ вақт давомида АҚШнинг ядровий таҳдиди остида яшамаган.
Ким Ин Реннинг сўзларига кўра, расмий Вашингтон ядровий қуроли билан таҳдид қилиб, ядровий қуролни буткул тақиқлаш ҳақидаги шартномаларни инкор қилиб турар экан, КХДР маъмурияти бундай келишувларга асло қўшилмайди.
“Ракеталаримиз АҚШнинг барча ҳудудларига қаратилган. Агар АҚШ бизнинг муқаддас еримизга бир қадам босса, бизнинг шафқатсиз жазо беришимиздан қутула олмайди”, дея таъкидлади Ким Ин Рен ўз баёнотида.
АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Жон Салливан Вашингтон КХДР билан дипломатик келишувга эришиш истагида эканлиги ва, шу билан бирга, вазиятнинг ёмон тус олишига тайёрлигини билдирди.
Сиёсатшунос Андрей Суздальцев муаммода бироз муболағага йўл қўйилган, деб тахмин қилмоқда. “Ўйлашимча, Пхеньян ҳолатни бироз бўрттириб юборяпти. Ақшликлар кутилмаган ядровий ҳужум қилишларига ишонмайман”, дейди сиёсатшунос.
Унинг сўзларига кўра, КХДР Трампнинг қизиққонлик билан ва ўз-ўзини назорат қилмай сўзлаётган нутқларидан асабийлашмоқда.
“Шунингдек, АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида КХДР соҳилларига яқин жойда анъанавий кенг кўламли ўқув ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ҳам, албатта, Шимолий Корея ҳукуматининг ҳавотирини келтириб чиқармоқда”, дейди Андрей Суздальцев.
Қуйида РИА Новости ахборот агентлиги томонидан тақдим этилган “КХДР ракеталари қаерга тушади” мавзусидаги инфограммани тақдим этамиз.