“Илтимос, менинг кечиринглар, қаттиқ пушаймонман. Иложсизликдан бу ишга қўл урдим”
Гап шундаки, хонадон соҳиблари ўша куни яқинларининг тўйига кетган бўлиб, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган ўғри қимматбаҳо тақинчоқ ва жавоҳирларни бемалол ўзлаштириб, воқеа жойидан жуфтакни ростлаган. Тунда уйга қайтган хонадон эгалари ўша заҳоти ўғирлик содир этилганини билган ва зудлик билан полицияга мурожаат қилишган.
Полиция ўғрини қидириш билан овора бўлаётган пайтда, жиноят содир этилган уйга мактуб келиб тушган. Ўғри ўзининг мактубида “Илтимос, менинг кечиринглар, қаттиқ пушаймонман. Иложсизликдан бу ишга қўл урдим. Лутфан, мени полицияга топширманглар”, деган.
Ҳозирча, ушбу инсофли ўғрининг кимлигини Ҳиндистон полицияси аниқлагани йўқ.