...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Уруш акти”: расмий Теҳрон Ар-Риёднинг айбловларини инкор этди


16:08, 07.11.2017 Олам
 3 331

Баҳром Қосимий: “Ар-Риёд яманликлар устидан тажовузни тўхтатиб, урушни тўхтатиш мақсадида ўзаро муросага келиши керак”.

Бугун, 7 ноябрь куни ўтказилган брифингда “Саудия Арабистонининг Ар-Риёдга Ямандан ракета учирилганида Теҳронни айблаётгани — асосиз”, дея таъкидлади Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Баҳром Қосимий.
 
Яманда исёнчи хуситлар гуруҳи 750 км учиш масофасига эга ракетани Саудия Арабистонига қарата учирдилар, сўнг Саудия ҳаво мудофааси кучлари ракетани уриб туширишди. Ракета қолдиқлари пойтахт аэропорти ҳудудига тушган, қурбонлар бўлмади, дея хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Ар-Риёд Ямандан баллистик ракетанинг учирилишида Эронни айблаган эди ва бу ҳолатни “уруш акти” дея таърифлаб, мазкур вазият келажакда Эронга уруш очилишига асос бўлиши мумкинлигини эълон қилган эди.
 
“Саудия Арабистони томонидан Эронга қаратилган барча айбловлар — масъулиятсизлик ва ҳалокатга олиб келиши мумкин”, деди Қосимий.
 
Қосимийнинг таъкидлашича, Ар-Риёд томонидан “бошқарилаётган” араб коалициясининг ёлғон айбловларни ўйлаб чиқармасдан, аниқроғи, унинг сўзлари билан таърифлаганда: “Яман халқи устидан тажовузни тўхтатиб, урушни тўхтатиш мақсадида ўзаро муросага келиши керак”.
 
Саудия Арабистонига қўшни бўлган Яманда 2014 йилдан буён  бир тарафдан “Ансор Аллоҳ” номи билан аталадиган, ўзларини “шия мазҳабига алоқадор” деб биладиган исёнчи хуситлар ва собиқ президент Али Абдулла Солиҳга содиқ армиянинг бир қисми, иккинчи тарафдан эса амалдаги президент Абду Раббу Мансур Ходийга содиқ армия вакиллари ўртасидаги ички можаролар тугамаяпти.
 
2015 йилдан буён Саудия Арабистони ҳукумат тарафдорларини ҳарбий тарафдан қўллаб-қувватлаб келмоқда. Эрон эса Яман пойтахти ва мамлакатнинг катта қисмини эгаллаб турган хуситларга эълон қилинмаган тарзда “кўмак” бериб келмоқда.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Саудия Арабистони Эрон Можаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!