Бишкекда 15 август куни аёллар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган “Уч миллат кубоги” халқаро турнирида Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистон билан куч синашди.
Турнирнинг илк кунида Қирғизистон ва Қозоғистон аёллар терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Кеча, 16 август куни Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистон билан куч синашиб, 7:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди.
“Уч миллат кубоги”
Бишкек, Қирғизистон
15 август, сешанба
Қирғизистон – Қозоғистон 3:0
Голлар: Қодирова (46), Цой (69, 74)
16 август, чоршанба
Қозоғистон – Ўзбекистон 0:7
Голлар: Маҳлиё Сарикова (11), Лиана Норбекова (15, 45), Людмила Карачик (34), Махфуза Туропова (62), Умида Зоирова (73), Диёра Ҳабибуллаева (88).
Мусобақанинг қолган учрашувлари қуйидагича кўриниш олган:
17 август, пайшанба
16:30 Қизғизистон – Ўзбекистон
18 август, жума
16:30 Қозоғистон – Қирғизистон
19 август, шанба
16:30 Ўзбекистон – Қозоғистон
20 август, якшанба
16:30 Ўзбекистон – Қирғизистон