
Мулла Фазлуллоҳ амри билан мактабга уюштирилган ҳужумда 33 нафар ўқувчи ҳаёт билан видолашган.
АҚШ қўшинлари ўтган куни Афғонистон ва Покистон чегарасидаги Кунар вилоятида ҳарбий операция ўтказган. Америкалик зобитлардан бирининг айтишича, айнан шу ҳудуддаги Маревара қишлоғи “Толибон” етакчиларининг маскани бўлган. У, террорчи гуруҳ раҳбари ушбу ҳужум пайтида омон қолмаганлигига ишонмоқда.
Мулла Фазлуллоҳ 2013 йилда “Толибон”ларнинг раҳбари Ҳакимуллоҳ Масъуд ўлдирилгач, унинг ўрнига тайинланганди.
2014 йилда Мулла Фазлуллоҳ амри билан “Толибон”лар томонидан мактабга ҳужум уюштирилган. Ўшанда таълим масканидаги 132 нафар ўқувчидан 33 нафари ҳаёт билан видолашганди. Шу хунрезликдан кейин Мулла Фазлуллоҳ энг хатарли террорчилар рўйхатига киритилиб, унга қидирув эълон қилинганди.
Reuters нашри берган маълумотга кўра, АҚШ шу йил баҳорда “Толибон” етакчиси билан боғлиқ ишончли маълумот келтирганга 5 миллион доллар мукофот беришини маълум қилганди.
Бир неча ой изланишлар натижасида шафқатсиз лидер йўқ қилинган.