...
МЕНЮ
ONLINE TV

“The Independent”: ИШИД таркибида 31минг ҳомиладор аёл бор


12:22, 30.07.2016 Олам
 7 799

Террорчи ташкилот “кейинги авлод” террорчиларини машқ қилдириб, жирканч мақсадлари йўлида болалардан фойдаланмоқда.

Сурия ва Ироқнинг маълум бир ҳудудларида ўрнашиб олиб жирканч мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилаётган ИШИД террорчи ташкилоти келажакдаги режалари учун болаларни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқда. Бунда ташкилот “кейинги авлод” террорчиларини машқ қилдирмоқда. Бу ҳақда Европа ҳуқуқ-тартибот органлари огоҳлантирди,  дея “The Independent” ёзмоқда.
 
ИШИД ўзининг тарғибот видеоларида ҳам ёш болалардан фойдаланяпти. Уларни жангариликка ва худкуш террорчиликка тайёрламоқда. Ташкилот сафига қўшилаётган болалар асосан унинг назорати остида яшовчи тутқун аҳоли орасидан ва жангариларнинг “келин”ларидан туғилган гўдаклар ҳисобланади. 
 
Quilliam Foundation’нинг маълумотларига кўра, ИШИД таркибида 50 нафар британиялик бола, шунингдек, 31 минг ҳомиладор аёл мавжуд, дейилади хабарда. 
 
Маълумотларга қараганда, ИШИД таркибида сўнгги бир йил ичида 89 бола жангларда ёки теракт амалга ошириб ҳалок бўлган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия Ироқ ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!