...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Талим” тўфони Сахалин ҳудудига яқинлашмоқда


10:26, 18.09.2017 Олам
 2 685

Ҳукумат мактаблардаги тушликдан сўнгги дарсларни бекор қилган. Ушбу ҳудудда айни пайтда кучли ёмғир қуйиши бошланган...

Бугун, 18 сентябрь куни Сахалин ва Курилл оролларига “Талим” тўфони 70 километр/соат тезликда яқинлашаётгани хабар қилинган.
 
Россия гидрометереология марказининг хабарига кўра, тўфон 40-параллелда ҳаракатланмоқда ва у яқин соатларда оролларда “ўз изларини” қолдиришга ҳаракат қилади.
 
Тўфон таъсирини Жанубий Курилл туманининг Кунашир ва Шикотан аҳолиси сезадилар, ҳукумат мактаблардаги тушликдан сўнгги дарсларни бекор қилган. Ушбу ҳудудда кучли ёмғир қуйиши бошланган.
 
Сешанба куни Сахалин дарёсида дарё узанининг тошиши кузатилиши мумкинлиги хабар қилинган. Денгиз қирғоқларида тўлқинларнинг баландлиги тахминан тўққиз метрга кўтарилиши мумкин.
 
Синоптикларнинг фикрига кўра, Сахалиндаги тўфон душанба куни кечки пайт ҳамда сешанба куни тушки пайтгача давом этади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Сахалин Россия Тўфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!