Сумерки” фильми қаҳрамони бўлган Паттинсон хонанда Талия Барнеттга уйланиши мумкинлигини, шунингдек у иқтидорли ва ажойиб аёл эканлигини таъкидламоқда.
“Сумерки” фильми қаҳрамони бўлган Паттинсон хонанда Талия Барнеттга уйланиши мумкинлигини, у иқтидорли ва ажойиб аёл эканлигини таъкидламоқда. Актёрнинг аниқ жавоб бермаётганининг сабаби, у шахсий ҳаётига кенг оммани жалб этишни истамайди.
Аслида, Роберт Паттинсон Талия Барнеттга 2015 йилда турмушга чиқиш таклифини билдирган эди. Ҳаттоки, жуфтликнинг яширинча оила қурганликлари ҳақида ҳам турли миш-мишлар тарқалганди. Аммо кўп ўтмай актёрнинг “Сумерки” фильми бош қаҳрамони Кристин Стюарт билан ишқий муносабатда эканлиги ошкор бўлди. Бироқ, актёрнинг Талия Барнетт билан муносабатларидан фарқли ўлароқ, актриса Кристин Стюарт билан бўлб ўтган “муҳаббат қиссалари” узоққа чўзилмади.