Суратнинг пастки қисмига эса “Икки карра раҳбар” деб ёзиб қўйилган.
Суратнинг пастки қисмига эса “Икки карра раҳбар” деб ёзиб қўйилган.
Маълумотларга кўра, ушбу сурат остидаги журналда “Россия масаласи” сарлавҳаси остида Трампнинг Россия билан алоқаси масалалари ҳақидаги мақола чоп этилган. Ушбу журнал сотувга 4 март куни чиқарилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Таъкидлаш жоизки, АҚШнинг янги президенти ушбу журналда илк бор “қаҳрамон” бўлаётгани йўқ. Журналнинг аввалги сонида Трапмнинг боши озодлик ҳайкалининг кесилган боши ўрнига жойлаштирилгани тасвирланган сурат чоп этилганди.
Дональд Трампга бағишланган карикатуралар бошқа давлатлардаги газета ва журналларнинг муқоваларида ҳам тез-тез учраб туради.
Яқинда АҚШнинг “The New Yorker” журнали муқовасида ҳам Трамп ва Путиннинг сурати чоп этилганди.