...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” мураббийи истеъфога чиқарилди


15:46, 13.06.2018 Спорт
 7 463

Кеча “Рела”га мураббий этиб тайинланган Хулен Лопетеги ЖЧ стартига бир кун қолганда лавозимини бўшатди.

Испания терма жамоаси мураббийи Хулен Лопетеги жаҳон чемпионати стартига бир кун қолганида ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда, мураббий ва Испания футбол федерацияси президенти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
 
“Лопетеги бизни огоҳлантирмади. Шунинг учун у билан келишувни бекор қилишга мажбур бўлдик. Чунки терма жамоа манфаати барчасидан устун. Унга омад ва зафарлар тилайман”, – дейди ИФФ президенти.
 
Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопатеги кеча “Реал” клубига бош мураббий этиб тайинланган эди.
 
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Хулен Лопетеги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!