Ҳамма ўлим ҳолати қайд этилган Жиннинг қошида дуо ўқирди. У эса бирдан йўтала бошлади.
1980 йилнинг 20 декабрида 19 ёшли Жин Хиллард Миннесота штати Ленгби шаҳрида яшовчи ота-онасиникига йўл олади. Уйга оз қолганда Жиннинг машинаси тўсатдан ўчиб қолади. Жин машинани ўт олдириш учун қўшнисидан ёрдам сўрамоқчи бўлади. Аммо ташқари жуда совуқ, ҳаво ҳарорати -25 даражагача тушиб кетганди. Машинада бўлгани учун Жин жуда юпун кийинган эди. У машинадан тушади, эти увушиб музлаб қолади. Тонг отгач, қўшнилардан бири Жиннинг ерда музлаб ётганини кўриб қолади. У кўзлари очиқ, бир қўли кўтарилган ҳолатда музлаб қолганди. Жиннинг қўшниси уни зудлик билан шифохонага етказади. Жин кўрсатилган шифокорларнинг тили айланмай қолди. Чунки қизнинг танаси бутунлай музлаб қолганди ва у худди ўлган инсон ёки ҳайкални эслатарди. Ҳамшира эса Жиннинг қўлларини ушлаб кўрар экан, музлаткичдаги музни ушлагандек бўлганини айтади.
Жиннинг кўриниши жуда қўрқинчли эди. Аввалига улар барча тез ёрдам чораларини қўллашди. Бироқ ҳаракатлар зое кетди. Шифокорлар Жинда ҳеч қандай ўзгаришни сезишмагач, истисносиз ўлим ҳолатини қайд этишди ва қизалоқнинг оила аъзоларини чақиришди. Шундай бўлсада, шифокорлар ўлим ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритиш учун музлаб қолган танани эритишди. Жиннинг музлаб қолган танаси устида эса унинг яқинлари қизалоқнинг ҳаққига дуо қилишарди.
Кутилмаганда Жиннинг томири тортишиб, бироз қалтираш бошланди, сўнг у тўхтовсиз йўтала бошлади. Ўлим ҳолатини қайд этган шифокорлар эса саросимага тушиб қолишди. Жинни жонлантириш бўлимига жойлаштиришди. Орадан 3 кун ўтиб, у оёқларини қимирлата бошлади, 5 ҳафтадан сўнг унинг организми бутунлай тикланди.
49 кундан кейин Жин соғайиб шифохонани тарк этди. Одатда музлаб қолган инсонларнинг қайсидир тана аъзоларини ампутация қилишга тўғри келади. Қизиғи шундаки, Жиннинг ҳеч бир аъзоси ампутация қилинмади, яъни кесиб ташланмади. Шундан буён у билан рўй берган воқеа муваффақиятли якун топган ягона ҳолат сифатида тарихда қолди. Жиннинг музлаган танасига жон киргани эса ҳануз дунё олимларини ҳайратга солиб келмоқда. Табиийки, бу воқеа ОАВда катта шов-шувга сабаб бўлган. Айнан ОАВ томонидан Жинга “Қор маликаси” деб ном берилган.
Қуйида илова этилган суратда Жиннинг ҳозирги ҳолати тасвирланган. Мўжизалар бор, уларга ишонинг.