...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qatar Airways” рекорд парвозни амалга оширди


14:47, 08.02.2017 Олам
 1 892

“Qatar Airways” авиакомпанияси ҳаво кемаси дунёдаги энг узоқ давом этган парвозни амалга оширди.

“Qatar Airways” авиакомпаниясининг Боинг-777 йўловчи самолёти QR920 рақамли парвоз билан Доҳадан Янги Зеландиянинг Окленд шаҳригача бўлган масофани тўхтовсиз 16 соат 23 дақиқада босиб ўтди. Бу авиация тарихдаги энг узоқ тўхтовсиз давом этган парвоз сифатида қайд этилди. Бу ҳақда “Fox news” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Манбада келтирилишича, самолёт белгиланган вақтдан 15 дақиқа эртароқ қўнган. 19 нафар экипаж аъзоси бўлган Боинг-777-200LR бортида учиш пайтида йўловчиларга 1,1 минг финжон қаҳва ва чой, 2 мингта салқин ичимлик ҳамда 1036 порция таом тортиқ қилинган.
 
Янги Зеландиядан ортга қайтиш вақти шамол қаршилиги туфайли қисман чўзилиши, яъни 17 соат 30 дақиқани ташкил этиши билдирилди.
 
Бундан аввал, “Fly Emirates” авиакомпанияси ҳаво лайнери Дубай-Окленд йўналишида парвоз қилиб, янги рекордга нисбатан тахминан 300 км камроқ масофани босиб ўтган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Qatar Airways Fly Emirates 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!