...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir.uz”нинг турк расмийлари томонидан менсилмаган саволи Туркияда кун мавзусига айланди


19:39, 09.08.2017 Олам
 14 803

Туркия томони ФЕТОга қарши кураш масаласида ҳамкорликни амалга оширишда Қирғизистон жавобини кутмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, 2017 йилнинг август ойида Туркия Республикасининг Анқара шаҳридаги “Чанкая” саройида Туркия-Қирғизистон ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Туркия Республикаси Қирғизистон ҳукуматидан Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи оқимига қарши кураш борасида бир қарорга келишини кутаётганини билдирган.
 
Учрашувда Гулен тарафдорлари фаолиятининг икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларга соя солишига асло йўл қўймаслиги лозимлиги таъкидланган. ФЕТОга қарши кураш масаласида ҳамкорликни амалга оширишда Туркия томони Қирғизистон жавобини кутаётганини билдирган.
 
“Qalampir.uz” интернет-сайти раҳбари Қамариддин Шайхов 2017 йил 15 июль куни Туркияда давлат тўнтаришни амалга оширишга бўлган уринишларга бир йил тўлиши муносабати билан журналистлар учун ўтказилган медиа-турда иштирок этиб, Туркия Республикаси Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Моҳир Унал билан учрашувда, ФЕТО мактабларининг асл моҳияти ва уларнинг мақсадини илк марта Ўзбекистон англаб етганини ва Ўзбекистонда 1999 йилдаёқ турк мактаблари ёпилгани, Қирғизистонда эса ФЕТО мактаблари ёпилмай, аксинча, номлари ўзгартирилгани ҳақида гапирган эди.


 
Ўшанда Моҳир Унал Қамариддин Шайховнинг ФЕТО мактабларини ёпган ва улар билан ҳамон ҳамкорлик қилиб келаётган давлатлар, хусусан, Қирғизистон билан Туркиянинг келгусидаги алоқалари қандай бўлади, деган саволини четлаб ўтганди. Моҳир Унал жавоб беришдан бош тортган савол Туркияда кун мавзусига айланди. Қизиқ, энди Бишкек ва Анқара муносабатлари қайси йўлдан боради?
 
Дарвоқе, яқиндагина Туркия манбаалари ФЕТО мактабларини ёпган илк мамлакат Ўзбекистон эканлигини эътироф этиб чиқди. Унда Туркия ФЕТО, яъни асли туркиялик бўлган, айни дамда АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилиб келаётган Фатҳуллоҳ Гулен томонидан ташкил этилган мактабларнинг асл мақсадини илк бора англаб етган мамлакат – Ўзбекистон эканини тан олди.
 
Бугун ҳам Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Босния ва Эфиопия сингари мамлакатларда ФЕТО мактаблари фаолият юритади.
 
Покистон бундай мактабларни ёпиш учун ҳаракат ҳам қилмади. Эфиопияда эса ФЕТО мактабларини Германия корхоналари сотиб олди.
 
Европа мамлакатлари ҳам ФЕТО мактабларини ёпиш учун чоралар кўрмади. Европада 200 га яқин шундай мактаблар ҳамон фаолият юритмоқда. Босниядаги мактабларни АҚШ корхоналари сотиб олди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Туркия Қирғизистон ФЕТО Фатҳуллоҳ Гулен Моҳир Унал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!