“Ўзбекистон” телеканалидаги “Таҳлилнома” кўрсатуви орқали томошабинларга яхши таниш бўлган Комилжон Шамсиддинов “Ўзбекфильм”нинг директори этиб тайинланди.
Комилжон Шамсиддинов бугунга қадар “Ўзбеккино” миллий агентлигининг илмий-оммабоп, ҳужжатли кино ва видеофильмлар сценарийларини тайёрлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган эди.