...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Оксфорд луғати” йил иборасини аниқлади


10:12, 16.12.2017 Олам
 1 673

Бу атама биринчи бора, “Vogue” журналининг бош муҳаррири Диана Вриланд томонидан 1965 йилда қўлланилган.

2017 йил якунига етиб борар экан, бу йилнинг сарҳисоби борасидаги маълумотлар ОАВда эълон қилина бошлайди. Англияда эса ажойиб сарҳисоб эълон қилинди. Олимлар бу йилда кўп ишлатилган иборалар борасида хабар тарқатишди. Бу йилда энг кўп ишлатилган сўз сифатида сардорликни youthquake атамаси қўлга киритган.

Уларнинг фикрига кўра, 2017 йил youthquake атамаси энг оммабоп деб топилди. Oxford University Press нашрига хабарида эса, бу атама маданиятли, шунингдек ёшлардаги ўзгаришлар билан боғлиқ булган сиёсий ва ижтимоий ўзгариш деган маъноларда қўлланилиши айтилган.

Бу атама ўтган йилига қараганда 5 марта кўпроқ фойдаланилган. Биринчи бора, бу атама “Vogue” журналининг бош муҳаррири Диана Вриланд томонидан 1965 йилда қўлланилган.
 
Antifa, Broflake,Gorpcore,Kompromot,Newsjacking атамалари ҳам кўп ишлатилган, лекин Youthquake атамаси кўп фойдаланганлиги учун ҳам йил сўзига айланган.
Назокат Зокирова

Теглар:Youthquake Oxford University Press Йил атамаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!