Актёр Бурак Озчивит ва актриса Фахрия Эвженнинг тўйи жорий йилда бўлиб ўтади.
“Муҳташам юз йил” телесериалида Балибей ролини ижро этган маҳоратли актёр ҳамда Фахрия Эвженнинг тўйи 2017 йилнинг ўрталарида бўлиб ўтиши айтилмоқда.
Яқинда Бурак Қувайт ОАВларига никоҳ тўйи юзасидан берган интервьюсида Фахрияга бўлган муносабатлари ҳақида сўз очди.
“Турк эркаклари кўп гапиришни ёқтиришмайди. Мен ҳам мустасно эмасман. Фахрияга бўлган севгимни сўз билан эмас, амалларим билан билдираман. Муҳаббат биринчи навбатда биз қиладиган амаллардир...”
Журналистнинг “Фахрияга таом тайёрлаб берасизми?”, деган саволига актёр “Мен Фахрия учун таом тайёрламаганман, овқат қилишни билмайман. Отам жуда пазанда. Бироқ, агар у таом тайёрлаб беришимни истаса, мен унга егулик пишириб бериш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан”, деб жавоб қайтарди.
Маълумот учун, айни вақтда Бурак Озчивит 32 ёшда, Фахрия Эвжен эса 30 ёшда.