...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Майдон” қонли кечасига уч йил тўлди


11:55, 20.02.2017 Олам
 2 622

Бугун Киев “Майдон”ининг қонли кечаларига уч йил тўлди. Бу вақт ичида нималар ўзгарди, унинг айбдорлари топилдими?

Бугун, 20 февраль куни 2014 йил Украинада ташкил этилган “Майдон” инқилобининг энг қонли кунларига уч йил тўлади. Пойтахт Киев шаҳридаги Институт кўчасига йиғилган намойиш иштирокчилари 18 февралдан 20 февралгача бино томларида мустаҳкам жойлашган снайперлар томонидан ўққа тутилган эди. Бу пайшанба воқеаларида айбдор томон аниқланмаган. Амалдаги ҳукумат ва собиқ президент тарафдорлари бир-бирини бунда ҳамон айблайди.
 
Бугун ана шу ҳалок бўлган аҳоли вакилларини хотирлаш учун уларнинг яқинлари ва Киев халқи яна Институт кўчасида тўпланмоқда. Украина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари “Наждак” радикал гуруҳи томонидан тартибсизликлар режалаштирилган бўлиши мумкин, деб хабар берган.
 
Майдон иштирокчилари мамлакат мадҳиясини баралла куйлаб, собиқ президент Януковичдан истеъфога чиқишини талаб қилишган. Намойишлар радикал тус олиб, йиғилганлар автомобиль шиналарини ёқиб, кўча дўконларига зиён етказган. Пойтахт собиқ мери Александр Попов метро ҳаракатини тўхтатишга мажбур бўлган эди. Воқеалар ривожи шу тартибда давом этиб, сўнггида “Беркут” хизмати ходимлари ва намойиш иштирокчилари ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган. Бу воқеаларга уч йил тўлди.
 
Украина ички сиёсатини тартибсиз ҳолатга келтирганликда айбланаётган Россия билан ҳалигача дўстона алоқа ўрнатилмади. Мюнхен конференциясида президент Порошенконинг: “Имкон туғилса, Россия Украинани ҳам босиб олади”, дея хитоб этиши бунга яққол мисол.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Майдон Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!