...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Instagram” аъзолари 400 миллионга етди


18:24, 23.09.2015 Олам
 2 288

Ижтимиоий тармоқларнинг фойдаланувчилар сони кундан-кунга копайиб бормокда.

   Бугун хаётимизни ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қила олмаймиз. Улар орқали атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тез илғаб оламиз. Ижтимиоий тармоқларнинг “Одноклассники”, “Whatsapp”, “Telegram”, “Facebook”, “Viber” каби турларидан барчамиз кенг фойдаланамиз.

   Ҳозирги кунда улардан фойдаланувчилар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Улардан “Одноклассники” ва “Whatsapp” тармоғи бугунги кунда 200 миллионни, “Viber” тармоғи эса 50 миллионни, “Telegram” 35 миллион фойдаланувчини ўз ичига олади. Бундай ижтимоий тармоқлардан фарқли ўлароқ Инстаграм ўзининг қулайлиги, яъни расмларни тез жойлаштириш, юклаб олиш, шарҳлар қолдириш орқали суратларни аҳамиятини ошириши билан ажралиб туради.

   Ушбу хизмат тури 2010 йил октабр ойида ўз фаолиятини бошлаган, икки ой ичида бир миллион фойдаланувчига эга бўлган. 2013 йилнинг февралига келиб, 100 миллион нафарни ташкил қилган. Айни пайтда, бу тармоқда 40 миллиард дона сурат сақланган.

   Инстаграм тармоғидан фойдаланувчилар ўтган тўққиз ой ичида чорак фоизга ошганлиги, айни пайтда фото хизматдан фойдаланувчиларнинг сони 400 миллионга етганлиги, дунё бўйича бу тармоқда бир кунда 80 миллионга яқин суратлар юклаб олинаётганлиги бошқа тармолардан афзалликлари кўплиги билан ажралиб туради. Тармоқдаги 100 миллион фойдаланувчи сўнгги тўққиз ой ичида рўйхатдан ўтган. Уларнинг ярмидан кўпини Европа ва Осиё мамлакатлари ташкил қилади.
Султонбой Аллонов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!