...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes” Россиянинг энг бой хонимлари рўйхатини эълон қилди


11:26, 26.08.2016 Олам
 5 493

Журнал рейтингидан теннисчи Мария Шарапова ҳам ўрин олган.

Теннисчи Мария Шарапова “Forbes” журналининг талқинига кўра,  Россиянинг энг бой 25 нафар аёлидан иборат рўйхатга киритилди.  Бу ҳақда нашр ўзининг расмий сайтида эълон қилди
 
Рейтингда Шарапова саккизинчи ўринни банд этди ва унинг бойлиги 260 миллион АҚШ долларига баҳоланди. Келтирилган рақамлар нашр маълумотлари ва экспертлар ҳисоб-китобига асосланиб берилди. 


 
Шунингдек, рўйхатдан миллиардерлар Дмитрий Риболовлев (Франциянинг “Монако” футбол клуби эгаси ва президенти) ва Роман Абрамович (Англиянинг “Челси” футбол клуби эгаси)нинг собиқ рафиқалари ҳам ўрин олган. Елена Риболовлева рейтингда 600 миллион АҚШ доллари билан иккинчи ўринни, Ирина Абрамович эса 300 миллион АҚШ доллари билан олтинчи ўринни банд этган. Рейтингда Елена Батурина етакчилик қилмоқда.  Унинг бойлиги 1.1 миллиард АҚШ долларига тенг. Батурина Россияда машҳур “Интеко” инвестицион-қурилиш компаниясининг эгаси ҳисобланади. Бундан ташқари, бу хонимда Газпром ва Сбербанкнинг акциялари ҳам бор.
 
Аввалроқ, Шарапова Россия шоу-бизнеси ва спорти юлдузлари орасида 2015/16 йилги мавсумда энг кўп, яъни 21.9 миллон АҚШ доллари ишлаб олиб, рейтингда биринчи бўлган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Forbes Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!