...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Евровидение-2017” қайси шаҳарда ўтказилиши маълум бўлди


19:02, 09.09.2016 Олам
 4 188

“Евровидение-2016” мусиқа конкурсида украиналик Жамале ғалаба қозониб, танловнинг ватанида ўтишини таъминлаган эди.

“Евровидение-2017” мусиқа танлови Украина пойтахти Киев шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “112 Украина” хабар бермоқда.
 
Кункурс ўтказиладиган шаҳарни аниқлаш учун ўтказилган танловга кўра, Киев 19та,  Одесса иккита овоз олди ва Днепропетровск ҳеч қандай овоз олмади. Бу ҳақда Украина Миллий телекомпаниясининг директори Зураб Аласания маълум қилди
 
Бундан ташқари, “Евровидение-2017” ўтказиладиган жойининг номи ҳам эълон қилинди. Мусиқа конкурси Днепр дарёсининг чап қирғоғидаги Халқаро кўргазма марказида бўлиб ўтади. Ушбу марказ биносига 12-14 минг томошабин сиғиши мумкин,  дейилади хабарда. 
 
“Евровидение-2016”да украиналик қўшиқчи Жамале ўзининг “1944” номли қўшиғи билан иштирок этиб, конкурс ғолибасига айланди ва бу мусиқа танловининг ватанида ўтказилишини таъминлади. 
 
“Украинские новости”нинг ёзишича, Украина ҳукумати “Евровидение-2017”ни ўтказиш учун 45 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфламоқчи.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Евровидение-2017 Украина Киев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!