ЭСИЗ “Мажнун”! "Мажнун" фильмининг тақдимот маросимига бордим. Фильм даҳша-а-ат! Эсиз фильм кўришга сарфлаган вақтим. Бундан баттари бўлмайди!
“ЭСИЗ “Мажнун”! "Мажнун" фильмининг тақдимот маросимига бордим. Фильм даҳша-а-ат! Эсиз фильм кўришга сарфлаган вақтим. Бундан баттари бўлмайди! Эсиз “Мажнун” деган ном! Тафсилотларига тўхтала олмайман, сабаби бунга ҳам вақтимни кетказишни истамайман, фильмни томоша қилиб, ўзинглар баҳо беринглар!”, – деб ёзади Лайло Рустамова.
Журналист мазкур мулоҳазаларига нисбатан билдирилган фикрларга жавобан бу фильмни кутган кўп сонли мухлислардан бири эканини, ўзбек киносида яхши фильмлар даври келяпти, деб ўйлагани ва умидлари пучга чиққанини айтди. Орадан бироз вақт ўтгач, Лайло Рустамованинг ёзиб қолдирган навбатдаги фикрлари интернет фойдаланувчилари, уни таниган-билганлар, шунингдек, “Мажнун” фильмини муҳокама қилаётганларни ҳайратга солди. Лайло Рустамованинг маълум қилишича, унга премьерага кириш учун таклифнома берган танишига фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов қўнғироқ қилиб, “Лайло Рустамова деган журналистга сен таклифнома бердингми, нега у фильмни ёмонлаб ёзади?”, – деб таъна қилган. Рустамова бу воқеани ҳикоя қилар экан, фильмни томоша қилишга таклифнома билан борган томошабин уни фақат мақтаб ёзиши керак деб қаерда айтилган, шу тўғрими, дея хабар қолдирди. Бироқ кўп ўтмай журналист юқоридаги фикрларини саҳифасидан ўчириб юборди.