...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” сафарда камчилик бўлиб қолган “Эйбар”дан устун келди


16:37, 18.02.2018 Спорт
 1 614

Мазкур ғалабадан сўнг “Барселона”нинг очколари сони 62 тага етиб, каталонияликлар Примерада яққол пешқадам бўлиб қолишди.

Кеча, 17 февраль куни Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Эйбар” – “Барселона” учрашуви бўлиб ўтди.
 
“Мунисипаль де Ипуруа” стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.
 
16-дақиқада Лионель Мессининг пасидан сўнг Луис Суарес рақиб дарвозабонини алдаб ўтди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
 
Шундан сўнг икки томонда ҳам бир қатор қулай вазиятлар бўлди, бироқ жамоалар улардан самарали фойдалана олмадилар.
 
Иккинчи бўлим ўрталарида мезбонлар Фабиан Орельянанинг четлатилишидан сўнг камчилик бўлиб қолдилар.
 
Ўйин сўнггида Филиппе Коутиньо жамоасининг ҳужумини бошлади ва тўпни ўнг қанотдаги Алейш Видалга узатиб берди, ўз навбатида ҳимоячи жарима майдони ичига хавфли узатмани амалга оширди.
 
Дарвозабон Марко Дмитрович дастлаб тўпни қайтаришга эришди, бироқ қайтган тўпни Хорди Альба дарвозага жойлаб қўйди.
 
Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг “Барселона”нинг очколари сони 62 тага етди ва улар Примерада пешқадам бўлиб қолишди.
 
Испания чемпионати, 24-тур.
“Эйбар” – “Барселона” 0:2.
Голлар: Суарес (16), Альба (88).
 
“Эйбар”: Дмитрович, Арбилья, Рамис (Ломбан, 46), Хосе Анхель, Пенья, Дани Гарсия, Диоп (Эскаланте, 74), Жордан (Шарлес, 83), Орельяна, Инуи, Кике.
 
 
“Барселона”: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 74), Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 90), Бускетс, Ракитич, Иньеста (Коутиньо, 63), Месси, Суарес.
 
Огоҳлантиришлар: Иньеста (48), Орельяна (58), Диоп (66).
Четлатиш: Орельяна (66).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эйбар Барселона Ла лига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!