...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” Неймарни судга берди


09:48, 23.08.2017 Спорт
 2 801

Неймар “Барселона” билан шартномани узайтиргандан сўнг унда кўрсатилган шартларни четлаб ўтган.

Каталониянинг “Барселона” клуби бразилиялик ҳужумчи Неймарни судга берди. Бу ҳақда “Барселона” матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда ёзилишича, “Барселона” Неймардан шартнома шартларини бузгани учун 8,5 миллион евро миқдорда пул таълаб қилмоқда. Агар Неймар юқорида кўрсатилган суммани тўламайдиган бўлса, унинг ўрнига футболчининг ҳозирги жамоаси ПСЖ тўлаб бериши керак бўлади.
 
“Барселона” Неймарни бекорга судга бермади. Биз ушбу ишни ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун амалга оширмоқдамиз. Неймар “Барселона” билан шартномани 2021 йилгача узайтиргандан сўнг, унда кўрсатилган шартларни четлаб ўтган. Мазкур жараён Неймарнинг ўзи билан муҳокама қилинмасдан ўтказилади”, - дейилади “Барселона” расмий сайтидаги хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, Неймар 3 август куни “Барселона”дан ПСЖга 222 миллион евро эвазига ўтиб, дунёнинг энг қиммат футболчисига айланганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Неймар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!