Жангарилар Суриядаги ИШИД учун ўч олиш мақсадида Бирлашган Қиролликка бир қатор ҳужумлар ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Жангарилар Суриядаги ИШИД учун ўч олиш мақсадида Бирлашган Қиролликка бир қатор ҳужумлар ташкил қилишни режалаштирмоқда.
“Ал-Қоида” секинлик билан кучини қайта тиклаяпти. Террористлар Европага “ўлим зарбаси”ни бериш учун пайт пойламоқда. Бошқа давлатлар ҳам экстремистларнинг қурбони бўлиши мумкин. Буюк британия расмийлари буни тан олишмоқда, дейилади “Российская Газета”да.
Британия Мудофаа вазири Майкл Феллоннинг айтишича “Ал-Қоида” ўзини бутун Европа ва Буюук Британия учун “ҳақиқий таҳдид”, деб ўйлаяпти. Британия хавфсизлик хизмати бу террористик таҳдидни тўлиқ ҳис қилиб турибди.
“Ал-Қоида”нинг олдинги раҳбари Усама бен Ладеннинг ўғли Хамза бен Ладен ушбу ҳаракатда ўз таъсирини кучайтирмоқда.
Аввалроқ, АҚШ давлат департаменти ИШИД, “Ал-қоида” ва бошқа террористик гуруҳларининг Европага ҳужум қилиш тўғрисида келишувлар амалга ошираётгани ҳақида ишончли маълумотга эга эканини айтган эди.
Бу келишувлар жангариларнинг Сурия ва Ироқдаги қайноқ нуқталаридан кетиши билан боғлиқ.