...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шаҳарлик” мураббий Лондоннинг “Арсенал”ида иш бошлаши мумкин


09:31, 19.12.2017 Спорт
 2 351

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Лондонга келадими?

Англиянинг “Манчестер Сити” клубида ёрдамчи мураббий лавозимида ишлаётган Микель Артета келажакда “Арсенал” бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, Лондон клуби раҳбарияти ҳозирданоқ мураббий Арсен Венгер ўрнига бошқа номзодлар излаш ишларини бошлаб юборган.
 
Артета 2016 йил “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчисига айланганди.
 
35 ёшли испаниялик мутахассис футболчилик фаолияти давомида 5 йил “Арсенал” шарафини ҳимоя қилди, шундан икки мавсумида у жамоада сардорлик вазифасини ҳам бажарган.
 
Лондонликлар Артета фаолиятини якунлагандан сўнг унга мураббийлар штабидан жой таклиф қилишган, лекин Микелнинг ўзи мураббийлик фаолиятини Манчестер клубида бошлашни истаган.
 
Маълумот учун, “шаҳарликлар” айни дамда Англия чемпионатида 52 очко билан энг яқин рақобатчиси “Манчестер Юнайтед”дан 11 очко илгарилаб кетишган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Микель Артета Арсенал Манчестер Сити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 634

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!