...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шаҳарликлар” чемпионлик масаласини деярли ҳал этиб бўлишди


10:12, 13.03.2018 Спорт
 2 313

“Сити”нинг ҳар икки голига Давид Сильва муаллифлик қилди.

Бугун, 13 март куни Англия чемпионатининг 30-тур доирасида ҳал қилувчи сўнгги ўйин ўтказилди. Жумладан, АПЛ пешқадами “Манчестер Сити” “Сток Сити” майдонига сафар уюштириб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
“Шаҳарликлар”нинг ҳар икки голларига ҳам Давид Сильва муаллифлик қилди.

 

Шундай қилиб, Манчестер клуби бугунги ғалабадан сўнг 81 билан иккинчи ўринда кетаётган “Манчестер Юнайтед” жамоасидан 16 очко илгарилаб кетиб, чемпионлик учун яна бир катта қадам ташлади.
 
АПЛ, 30-тур.
“Сток Сити” – “Манчестер Сити” 0:2.
Голлар: Сильва (10, 50).
 
“Сток Сити”: Батленд, Бауэр, Зума, Мартинс Инди, Стафилидис, Аллен, Кэмерон (Собҳи, 88), Ндиайе, Шакири, Хесе (Крауч, 63), Шупо-Мотинг.
 
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Уокер, Компани, Отаменди, Зинченко, де Брюйне, Фернандиньо, Сильва, Стерлинг (Бернарду Силва, 85), Габриэл Жезус (Гюндоган, 90), Сане.
 
Огоҳлантиришлар: Аллен (73).
 
АПЛ, 30-турдан кейин турнир жадвали.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Сити Сток Сити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 630

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!