...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” “Барселона”га етиб олди, Роналду “қирол” рекордини такрорлади


16:08, 17.12.2017 Спорт
 4 489

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Кеча, 16 декабрь куни БАА мамлакатида старт олган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи ўрини ва финал учрашувлари бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп сурадиган “Ал-Жазира” клуби учинчи ўрин учун бўлган баҳсда Мексиканинг “Пачука” клубига йирик, 1:4 ҳисобда имкониятни бой берди.
 
Рашидов мазкур ўйинни сўнгги дақиқаларига қадар захира ўриндиғидан кузатиб борди.
 
Мусобақа финалида эса, Испания ва Бразилиянинг энг кучли клублари баҳс олиб боришди.
 
Жумладан, “Реал” жамоаси Бразилия вакили “Гремио” билан кутилганидек, қийин ўйин ўтказди ва якунда Роналдунинг 53-дақиқада киритган супер голи эвазига ғалабани расмийлаштирди.
 
Маълумот учун, “Реал” мазкур мусобақа бош совринига кетма-кет иккинчи марта эга чиққан илк жамоага айланди.
 
Шунингдек, мадридликлар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақасида учинчи марта зафар қучишди ва бу кўрсаткич борасида ҳам асосий рақобатчилари “Барселона”га етиб олди.
 
Бундан ташқари, Криштиану Роналду КЎЖЧдаги голлари сонини 7тага етказди ва бу борада бразилиялик афсонавий футбол қироли Пеленинг рекордини такрорлади.
 
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Финал.
 
“Реал Мадрид”– “Гремио” - 1:0.
Гол: Роналду (53).
 
“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Васкес, 73), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 80).
 
“Гремио”: Гроэ, Каннеманн, Жеромел, Кортес, Жаилсон, Рамиро (Эвертон, 71), Мишел (Майкон, 84), Фернандиньо, Эдилсон, Луан, Барриос (Жаэл, 63).
 
Огоҳлантиришлар: Каземиро (27).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Гремио Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!