...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” жаҳон транфсер бозоридаги рекордни янгилайди


12:35, 30.01.2018 Спорт
 5 172

“Қироллик клуби” ёзда катта ўзгаришларни амалга оширишни режалаштиришган.

Мадриднинг “Реал” клуби жорий мавсум якунида таркибни кучайтириш учун 570 миллион евро сарфлашни режалаштирган.
 
Мадридликлар 200 миллион фунт (228 млн евро) эвазига “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олишни режалаштирган. Худди шу миқдорга “Челси”дан Эден Азар хариди амалга оширилиши кутилмоқда.
 
Ҳар икки трансфер хариди ҳам дунё футболида рекорд кўрсаткич бўлади. Маълумки, бразилиялик футболчи Неймарнинг “Барселона”дан ўтиши ПСЖга 222 млн еврога тушган ва айнан шу трансфер жаҳон футболидаги ягона рекорд ҳисобланади.
 
Бундан ташқари, мадридликлар “Манчестер Юнайтед” клубидан Давид Де Хеани “Реал”га ўтиши учун 100 млн фунт (114 млн евро) таклиф этишни режалаштиришган.
 
Бош мураббий Зинедин Зиданнинг “Реал”даги ўрнини эса “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино эгаллаши эҳтимоли катта.
 
Маълумот учун, “қироллик клуби” Испания Ла лигасининг 21-туридан сўнг, 38 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Зидан шогирдлари ўтган йил Ла лига, Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаларида ғолиб чиқишганди.
 
Аммо янги мавсум Криштиану Роналду жамоадошларига унчалик омад келтирмаяпти. Чунки, улар ўз майдонларида энг асосий рақобатчи “Барселона”дан 0:3 ҳисобида енгилишди.
 
Устига-устак 4 ойлик танаффусдан кейин сафар ўйинида ғалаба қозонишди. Албатта, бу натижа “қироллик клуби” учун қониқарли эмас.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!