...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” Хулен Лопетегини оммага таништирди


06:51, 15.06.2018 Спорт
 2 357

Испаниялик мутахассис ЖЧ бошланишига бир кун қолганда Испания терма жамоасидан хайдалган эди.

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги “қироллик клуби” раҳбарияти томонидан расман оммага таништирилди. Мураббийнинг таништирув маросими Мадрид шаҳрида бўлиб ўтди.
 
51 ёшли мутахассис ЖЧ мусобақаси стартига бир кун қолганда Испания футбол федерациясидан бесўроқ “Реал” билан шартнома имзолагани учун истеъфога чиқарилганди. Испанияликлар Лопетеги қўл остида икки йил 20 та ўйинда майдонга тушиб, бирор марта мағлубиятга учрамади: 14 ғалаба, 6 дуранг.
 
Маълумот учун, Лопетеги футболчилик фаолиятини “Реал”да бошлаган бўлиб, у дарвозабон амплуасида ҳаракат қилган. Хулен “қироллик клуби”да 1988-1991 йиллар фаолият олиб бориб, кейинчалик “Барселона” (1994-1997) да фаолиятини давом эттирган. У мадридликларнинг ёшлар жамоасини 2008/2009 йил мавсумида бошқарган.







Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Хулен Лопетеги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!