...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” бугун Ла лигада сўнгги тур ўйинини ўтказади. Роналду учрашувда майдонга тушиши мумкин


18:27, 19.05.2018 Спорт
 2 073

Зинеддин Зидан бугунги баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг сўнгги 38-тур доирасида “Вильярреал”га қарши майдонга тушади.
 
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан бугунги баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
 
Ушбу ўйинни дарвозабон Кейлор Навас ва ярим ҳимоячи Дани Себальослар ўтказиб юборади. Клуб сафига жароҳат олиб иккита ўйинни ўтказиб юборган мадридликлар етакчиси Криштиану Роналду қайтган.
 
Ўйин қайдномасига киритилган футболчилар билан танишинг.
 
Дарвозабонлар: Кико Касилья, Лука Зидан.
 
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Начо Фернандес, Марсело, Рафаэль Варан, Тео Эрнандес.
 
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Каземиро, Лука Модрич, Марко Асенсио, Матео Ковачич, Иско.
 
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Гарет Бейл, Карим Бензема, Лукас Васкес.
 

 
Маълумот учун, “Вильяреал” – “Реал Мадрид” учрашуви Тошкент  вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Вильяреал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!