...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал Мадрид” “Бунёдкор” стадионида мусобақа ўтказади


10:42, 19.05.2018 Спорт
 5 778

Июнь ойида Ўзбекистонга “Қироллик клуби” скаутлари ва мураббийлари ташриф буюришади.

“Реал Мадрид” “Бунёдкор” стадионида мусобақаси ўтказади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Хабарингиз бор, шу йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва футбол федерацияси биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, “Реал Мадрид” клуби мутассаддилари билан учрашув ўтказганди.
 
Ушбу учрашувда “Қироллик клуби”нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда “Реал Мадрид” клубининг футбол мактабини очиш, “Реал Мадрид”да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган.
 
Келишувга асосан июнь ойида Ўзбекистонга “Қироллик клуби” скаутлари ва мураббийлари ташриф буюришади.
 
“Қироллик клуби” скаутлари Ўзбекистонга ташрифи давомида болалар футболида фаолият юритаётган мураббийлар учун семинарлар, амалий машғулотлар ўтказишни режалаштирилган.
 
Шунингдек, “Бунёдкор” стадионида 2006 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Реал Мадрид Кубоги” мусобақаси ўтказилади.  Ушбу мусобақани “Қироллик клуби” скаутлари ва мураббийлари стадиондан кузатиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!