...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қироллик клуби” бугунги ўйинни Роналдусиз ўтказади


21:12, 21.02.2018 Спорт
 3 039

Қайдномага, жароҳати сабаб Марсело ҳамда Лука Модричлар ҳам киритилишмаган.

Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 21 февраль куни Испания чемпионатининг 16-тур доирасида “Леганес”га қарши қолдирилган ўйинда майдонга тушади.
 
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 18 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
 
Эътиборли томони, Зидан ЕЧЛда ПСЖга қарши учрашув олдидан жамоа етакчилари Роналду, Кросс ва Навас каби футболчиларни асрашга ҳаракат қилди. 
 
Шунингдек, қайдномага, жароҳати сабаб Марсело ҳамда Лука Модричлар ҳам киритилишмаган.
 
Қуйида “Реал”нинг кенгайтирилган таркиби билан танишишингиз мумкин:
 
Дарвозабонлар: Касилья, Лука Зидан.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Тео Эрнандес, Ашраф Ҳакими.
Ярим ҳимоячилар: Касемиро, Льоренте, Асенсио, Иско, Ковачич, Себальос.
Ҳужумчилар: Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майораль.
 
Маълумот учун, “Леганес” – “Реал” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Леганес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!