...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Насаф” футболчилари бугун Хавига қаршилик кўрсатишади


10:37, 13.03.2018 Спорт
 3 371

Қаршида мағлубиятга учраган “Ал Садд”, бу сафар ўз майдонида ўйнайди.

Бугун, 13 март куни Қаршининг “Насаф” клуби Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги 4-тур учрашувини ўтказади.
 
Рақиб жуда жиддий. Қаршида мағлубиятга учраган “Ал Садд”, бу сафар ўз майдонида ўйнайди. Бу ҳам рақибларга устунлик беради.
 
Аммо “аждарлар”ни ҳар қандай рақиб билан тенг кураша олишини ҳисобга олсак, мезбонларга ҳам осон бўлмайди. “Насаф” бу ўйинга ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр.


 
Футболчиларнинг кайфияти ҳам кўтаринки. Қолаверса, ўтган ўйинларда “Насаф”га ёрдам бера олмаган, легионер ҳужумчи Драган Черан ўз жамоадошларига ёрдам беришга тайёр.
 
Учрашув бўлиб ўтадиган Доҳа шаҳрида кейинги икки кунда, Ўзбекистонга нисбатан ҳаво ҳарорати анча юқори. Аммо кечки пайт айнан футбол учун қулай об-ҳаво ҳукм сурмоқда.
 
“Ал Садд” – “Насаф” учрашуви Доҳа шаҳридаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.
 
Учрашув “Sport” телеканали орқали 20:10дан бошлаб намойиш этилади.
 
ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 4-тур.
20:15. “Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Садд” (Қатар).
13.03.2018. Доҳа, “Жассим Бин Ҳамад” стадиони.
 
Бош ҳакам: Ахмад Ал Кафф (Уммон)
Қанот ҳакамлари: Абубакр Аламри (Уммон),  Рашид Ал Гайти (Уммон)
Тўртинчи ҳакам: Қосим Ал Хатми (Уммон)
Назоратчи: Виктор Кульбаков (Қирғизистон)
Комиссар: Абдулғаффор Абдулхамад (Мальдив ороллари)
 
Бугунги учрашувни бутун Қарши ва Ўзбекистон аҳли интизорлик билан кутмоқда.
 
“Насаф”нинг кейинги йиллардаги мазмунли ўйинлари миллионлаб футбол ишқибозларини ўзига ром этди. Бугун ҳам “Насаф” йигитлари ана шундай мухлисбоп, чиройли ўйин кўрсатади. Бунга ишончимиз комил.
 
Футболчилар ишқибозларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис этиб туришибди. Бу албатта “Насаф” йигитларига қўшимча куч беради. 
 
Келинг, Сиз азиз мухлислар номидан жамоага омад тилаймиз. Олға “Насаф”!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Насаф Ал Садд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!