...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эътироф” бўлади. Бироқ...


12:52, 02.12.2015 Шоу-бизнес
 4 427

“Эътироф” қолдирилгани ҳақида аниқ маълумот бера олмаслиги маълум қилди.

“Этироф” мукофоти ҳақидаги таҳлилий мақолани чоп этганимиздан сўнг қўнғироқларнинг кети узилгани йўқ. “Эътироф” бу йил бўлмас экан-ку, эшитмадингизми?”, деб хабар қилаётганларнинг сони соат сайин ортиб боряпти. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқарма бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳаров билан боғланганимизда, у бу йилги “Эътироф” қолдирилгани ҳақида аниқ маълумот бера олмаслиги, тадбир бўлиши эҳтимоли юқори эканини маълум қилди.

Ёшлар маданият ва санъат маркази Ижодий лойиҳалар бўлими бошлиғи Аброр Мамадалиевнинг айтишича, маросимга тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Тез орада ТВ ва радиотўлқинларда мукофотнинг реклама роликлари намойиш этилади. Мамадалиевнинг маълумотларига қараганда, бу йилги тақдирлаш маросимига бироз ўзгартиришлар киритилган, хусусан, баъзи номинациялар олиб ташланган. Қизиқ...

Жорий йилнинг тугашига ҳам 29 кун қолди. “Эътироф” ташкилотчилари бу давр оралиғида йилнинг энг, энг, энгларини аниқлаш, маросимни ташкил этиш, ўтган йилгидан фарқли ўлароқ концерт дастурига янгиликлар киритиш ва унинг савиясини янада оширишга улгуришармикин? Овозлар йиғиш, лойиқларни аниқлашга келсак, бунга ортиқча вақт керак эмас, бизнингча. (!) Барибир ўтган йилларда мукофотни халқ кутганлар эмас, танланганлар олгандан кейин, ортиқча овоз йўллашлар, ялинчоқлик билан смс юборинг деб эфирни зўрма-зўраки тўлдиришга на ҳожат?

Дарвоқе, “Tarona records” компанияси ўтган йилгидагидек бу йил ҳам “Истиқлол” санъат саройида йилнинг энг яхши қўшиқлари ва клипларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Бу йилги тақдирлаш маросими MY5 телеканали билан ҳамкорликда ўтказиляпти. Кўрамиз, йил сўнгидаги икки тақдирлаш маросими қанчалик холис ва очиқлик тамойилларига хос ўтаркин?
Қамариддин Шайхов

Теглар:Эътироф 2015 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

farangis
11:19 03.12.2015

MMTV yaxshi edi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!