...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эътироф” тугатилди, навбат “Эҳтиром”га! Бунисининг умри қанча?


20:11, 04.01.2018 Жамият
 7 985

Вазир Бахтиёр Сайфуллаев ва унинг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековдан кутаётганларимиз кўп.

Таҳририятимизга етб келган хабарларга қараганда, 2013 йилдан буён топширилиб келинаётган “Эътироф” миллий мукофоти тақдимот маросими 2017 йил якунлари бўйича ўтказилмайди. Маълумотларга қараганда, мукофот тугатилган. Аслида тақдирлаш маросими собиқ Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этиларди. Ташкилот Маданият вазирлигига айлантирилганидан кейин “Эътироф”га ҳам нуқта қўйилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан эса янги мукофот ишлаб чиқилди. “Эҳтиром” номини олган мукофот билан тақдирлаш маросими жорий йилнинг 6 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
 
Қизиқ, навбатдаги мукофотнинг умри қанча бўларкин?
 
Маданият вазирлиги тизимида ўзига хос, катта ва адолатли ўзгаришлар юз бермоқда. Вазир Бахтиёр Сайфуллаев ва унинг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековдан кутаётганларимиз кўп.
 
Маълумот учун, 2016 йил якунлари бўйича маданият ва санъат, спорт, журналистика соҳасининг 49 нафар вакиллари “Эътироф” мукофоти билан тақдирланган эдилар. 
 

Теглар:Эътироф Эҳтиром мукофоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар