...
МЕНЮ
ONLINE TV

“ЭКСПО-2017” сайти хакерлар ҳужумига учради


18:26, 21.08.2017 Олам
 2 091

Сайтга уюштирилган ҳужум юзасидан суриштирув-тергов ишлари бошлаб юборилди.

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилаётган “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмасининг сайти кенг кўламли хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда “Остона ЭКСПО-2017” миллий компанияси хабар берди.
 
20 август куни тунгги 23:00 да expo2017.astana.com сайти жойлашган серверга кенг кўламли ҳужум уюштирилган. Ҳуқуқбузарлар турли IP-манзиллардан ҳужум қилиб, серверни ишдан чиқаришни мақсад қилган эди.
 
Техник хизмат ходимларининг меҳнатлари туфайли сервер фаолияти тикланди. Етказилган зарар миқдори ҳақида маълумот берилмаган.
 
Сайтга уюштирилган ҳужум юзасидан суриштирув-тергов ишлари махсус хизмат вакиллари томонидан олиб борилаётгани ҳақида айтиб ўтилган.
 
Маълумот учун, “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси 2017 йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар давом этади. Кўргазмада энг сўнгги технологиялар ва яшил иқтисодиёт янгиликлари намойиш этилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Қозоғистон Остона ЭКСПО-2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!