...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона”: Неймардан айрилиб, Дембелени сотиб олди


12:40, 26.08.2017 Спорт
 2 184

Дембеле ўзининг янги жамоасида аввалроқ Неймар ҳаракат қилган 11-рақам остида тўп суради.

Каталониянинг “Барселона” клуби узоқ муддатли музокаралардан сўнг Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле номзоди юзасидан маълум келишувга эришди. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Келишув шартларига кўра, Дембеленинг иштироки каталонияликлар учун 105 миллион еврога тушади. “Барселона” яна тахминан 30 миллион евро миқдоридаги маблағни бонус сифатида учга бўлиб тўлаши ҳам мумкин.
 
Франциялик футболчи ва “Барселона” клуби ўртасидаги шартнома 2022 йилгача ўз кучида бўлиши мўлжалланган. Унинг шартномасидаги пул маблағи 400 миллион еврони ташкил қилади. Дембеле янги жамоасида Неймар ҳаракат қилган “11” рақамида тўп суради.
 
Маълумот учун, Усмон Дембеле дастлабки фаолиятини “Мадлен Эврё” ёшлар жамоасида бошлаган. Профессионал футболдаги илк қадамлари эса “Ренн” клуби фаолияти билан боғлиқ.
 
2015/16 йиллар мавсумида Франция чемпионатида ўзини ҳар томонлама кўрсата олган Усмон “Ренн”даги бир йиллик фаолиятидан сўнг, яъни 2016 йилда “Боруссия” клубига кўчиб ўтганди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” куни кеча 222 миллион евро эвазига бразилиялик ҳужумчи Неймарни “ПСЖ” клубига сотиб юборганди.
 
Шунингдек, каталонияликлар Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньони сотиб олишганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Неймар Усмон Дембеле Паулиньо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!