...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўёна пулларини ўғирлаган шахс қўлга олинди


12:22, 26.08.2017 Жамият
 4 308

Воқеа 25 август куни, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги Митан шаҳарчасида жойлашган “Баҳор” номли тўйхонада содир бўлган.

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 55 ёш юбилейини нишонлаган онахоннинг тўёна пулларини ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
 
А.С. исмли 55 ёшли онахон ўзининг юбилей базмида меҳмонлар томонидан берилган 1.575.000 сўм тўёна пуллари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди.
 
Мазкур воқеа 25 август куни, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги Митан шаҳарчасида жойлашган “Баҳор” номли тўйхонада содир бўлди.
 
Ҳолат бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғриликни Иштихон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи, 1973 йилда туғилган Қ.Д. исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, жиноятчи қўлга олинган.
 
Фуқарога нисбатан ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми, “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Самарқанд вилояти ИИВ тўй Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар