...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Фавворалар сайли куни об-ҳаво қандай бўлади?


21:24, 30.04.2017 Бу қизиқ
 3 220

Эртага, 1 май куни Ўзбекистонда фавворалар сайли бошланади. Барча фавворалар ишга тушиб, байрам шукуҳи авжига чиқади.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 1 май куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +22... +24, кечаси эса +7... +9 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +20... +25, кечаси эса +6...+11 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +22... +27, кечаси эса +7... +12 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +25... +30, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +25... +30, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:об-ҳаво Ўзбекистон Фавворалар сайли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!