...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мачитдан ўғирланган айфон


20:06, 30.04.2017 Жамият
 5 722

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ўғрини далилий ашё билан қўлга олишди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат тахминан 19:30 ларда Тошкент шаҳридаги Гулбозор маҳалласидаги жойлашган жоме масжидида ўғрилик содир этилди.

Маълумотларга кўра, муқаддам судланган бухоролик М.Н. (1995 йилда туғилган) ушбу маҳалладаги Ҳожа Аҳрори Валий жоме масжиди ичида қаровсиз қолдирилган мобиль телефонни олиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур телефон Iphone 6S русумли бўлиб, нархи 4 миллион сўмни ташкил этади ва аппарат тошкентлик М.А.га тегишли эди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ўғрини далилий ашё билан қўлга олишди.

Ушбу ҳолат бўйича ЎР Жиноят кодексининг 169-1-моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Iphone 6S Ҳожа Аҳрори Валий жоме масжиди ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар