...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зимбабведа икки автобус тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор


19:02, 04.03.2016 Олам
 2 416

Ғилдираги тешилган автобус бир томонга оғиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишдаги қисмига чиқиб кетган.

Зимбабведа тўқнашиб кетган 2 автобус энг ками билан 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар беради “Sprintnews.ru” нашри “Франс Пресс” ахборот агентлиги маълумотлари асосида.

Маълумотларга кўра, автобуслар Булавайо шаҳрининг жануби-ғарбидаги катта йўлларнинг бирида тўқнашиб кетган. Ҳалокат автобуслардан бирининг ғилдираги кутилмаганда ёрилиши оқибатида содир бўлган. Ғилдираги тешилган автобус йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва келаётган автобус билан тўқнашган.

“Кеча даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганини тасдиқлайман. Воқеа жойида 28 киши, хусусан ҳар икки автобуснинг ҳайдовчилари нобуд бўлишди. Яна 2 киши шифохонада жон берди. Ҳозирча яна 32 кишининг ҳаёти хавф остида, уларнинг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда”, – дейди маҳаллий полиция вакили Черити Чарамба.
Умида Якубова

Теглар:Зимбабве автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!