...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа чемпионатига 10 мингта хавфсизлик ходимлари жалб этилади


18:43, 04.03.2016 Спорт
 2 653

Террористик хавфнинг олдини олиш учун хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

2016 йил Францияда ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионатида хавфсизликни таъминлаш учун 10 минг киши жалб этилади. Бу қарор ҳақида 4 март куни Европа футбол ассоциацияси иттифоқи (UEFA)нинг мусобақалар ўтказиш бўйича ижрочи директори Мартин Калем ташкилот ижроия қўмитаси мажлисида эълон қилди, дея ТАСС хабар берди.

“Ҳар бир ўйин олдидан 900 га яқин одам хавфсизликни таъминлайди, бу олдинги мусобақалардагидан 30 фоизга кўп", – дейди Калем.

Бундан ташқари, Калемнинг сўзларига кўра, Европа чемпионатидаги ўйинларга томошабинлар иштирок эта оладилар. Олдинроқ, террористик хавф туғилса, чемпионатдан ўрин олган ўйинлар бошқа жойга кўчирилиши ва томошабинларсиз ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Айни дамда биз ўйинларни ёпиқ эшиклар ортида ўтказиш фикридан узоқмиз”, –дейди ижрочи директор.

У яна шуни қўшимча қилдики, агар мухлислар чемпионат ўйинларига чипта олиб, киролмай қолсалар чипталарини расман қайтадан сотиш имкониятига эга бўладилар.

Европа чемпионати 10 июндан 10 июлга қадар Франциянинг ўнга яқин шаҳрларида бўлиб ўтади. Финал баҳси Париждаги “Стад де Франс” стадионида ўтказилади. Турнирда тарихда биринчи марта 24 та жамоа иштирок этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Европа чемпионати Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!